$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 4 декабрь воқеалари

4 12 бл

Фарғонада ММА жангчиси ҳибсга олинди

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот беришича, "Зарбдор 40 кунлик" доирасида тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш ва тўхтатиш тадбирлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳаракатлар натижаси ўлароқ, 27-ноябр куни спортчи Ҳумоюн Тўхтамуродов ўзининг атрофига бир қанча зўравонлар гуруҳини тўплаб, Қўқон шаҳрида икки кишига тан жароҳати етказган. Воқеа жойидан яширинишга уринган вақтда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

Ҳуқуқбузарлар 10 миллион сўмлик жаримага тортилди 

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари ва Миллий Гвардия ходимлари биргаликда рейд тадбирлари ўтказилди

Рейд давомида Каттақўрғон ва Иштихон туманлари кесишган ҳудуддан ўтувчи Қорадарё дарёси ўзанида 3 нафар фуқаро ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, ташиб кетаётгани аниқланди. Улар воқеа жойидан қочишга уринган пайтда қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан қонун талабларига бўйсунмаган 3 нафар шахсга нисбатан БҲМнинг 30 баробари (ноябр ҳолатига кўра) жарима белгиланди. Жиноятчиларнинг ҳар бири 9 миллион 900 минг сўм миқдорда жарима тўлашади.

Қалбаки долларлар савдоси

Туркияда ишлаб чиқарилган қалбаки долларлар Қирғизистон ва Ўзбекистонда қайта сотилгани аниқланди. 

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекда трансмиллий гуруҳнинг икки аъзоси ҳибсга олинганини маълум қилди.

“Катта болалар”га “тушунтириш”

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида қора рангдаги Gentra автомобили эгалари бўлган “катта болалар” билан профилактик суҳбат ўтказилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, айни кунларда Фарғона ва Марғилон шаҳарларида айнан қора рангдаги Gentra русумли автомашина ҳайдовчилари томонидан давлат рақам белгисини ечиб олиб, ҳаракатланиш ҳолатлари кўп учрамоқда.