$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 3 декабрь воқеалари

12 3 бл

Тонгги туманда нималар бўлди?

Эрта тонгдан республикамизнинг кўплаб ҳудудларида қалин туман ҳодисалари кузатилди. Бунинг оқибатида кўплаб кутилмаган ҳодисалар содир бўлди. Жумладан, Андижон шаҳри ва Ёзёвон туманларини бирлаштирувчи автомобил йўлида бир нечта автомобиллар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Урганч ва Бухоро халқаро аеропортида қалин туман ҳодисалари учиш ва қўнишда самолётлар парвоз тақвимига ўзгартиришлар киритилишига сабаб бўлган.

“Заправка”лар ҳам газ ўғирламоқда

Жорий йил 1 декабр куни Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликдаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Шаҳар ва вилоятда жойлашган 3 та АГТКШлар томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилганилиги маълум бўлди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур 3 та шохобча томонидан давлат манфаатларига жами 34 млрд. 640 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Яна бир йўқотиш

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг профессори, таниқли киношунос Жўра Тешабоев бугун 3 декабрда 90 ёшида бу дунёни тарк этди.

Маълумот учун, Жўра Тешабоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Санъатшунослик фанлари доктори, профессор. 1956—1958 йиллар Андижон маориф бўлимида ишлади, 1958—60 йилларда "Ўзбекфилм"да муҳаррир, 1960 йилдан Санъатшунослик институтида аввал аспирант, илмий ходим, 1987 йилдан кино ва телевидение бўлимининг бошлиғи, 1968 йилдан Санъат институтида дарс берди. Асосий илмий ишлари кино санъати назарияси ва тарихига оид масалалар, шунингдек, ўзбек экран санъати арбоблари ижодига бағишланган.

Профессор ҳаёти давомида 30 та ҳужжатли кино, 2 та мултфилмга ссенарий yozgan.

Сергили кўчаларида ётган жасад

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган 47-мактаб яқинида аёл кишининг жасади топилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, марҳума зўрлаш натижасида ўлдирилган ва жасадини таълим муассасасининг ахлат қутилари ёнида қолдиришган. Прокуратура эса зўрлаш ва қотиллик фактларини рад этган ҳолда, аёл алкоголизмдан азият чеккани ва ўлим юрак-қон томир касалликлари натижасида содир бўлганини билдирди.