$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 29 декабрь воқеалари

12 29

Мансабдор 50 минг доллар билан қўлга тушди

Куни кеча Бухоро вилояти прокуратураси, Департамент, ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилганда “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А. ҳудуддаги АЁҚШлардан бирида ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, яна бир АЁҚШга эса фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш ҳамда 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, уни олдиндан огоҳлантириш эвазига 100 минг АҚШ доллари пора талаб қилган. 

Мансабдор Бухоро шаҳар туғуруқ комплекси ёнида кимёвий ишлов берилган 50 минг долларни олган вақтида қўлга олинган.

Гўдак фарзандини қийнаган отага жиноий иш очилди

Жиззах шаҳрида яшовчи ота томонидан фарзандига нисбатан ҳаёти ва соғлиғини хавфга солувчи ҳаракатлар қилган. Бу ҳаракатлар тасиврланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган. Боланинг онаси ички ишлар органларига мурожаат қилгач, 20 декабрь куни Жиноят Кодексининг 110 ва 112-моддаси яъни қийнаш ҳамда ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш моддалари билан жиноят иши очилган.  

Темирйўл ходимини “Афросиёб” поезди босиб кетди

27 декабрь куни «Бухоро минтақавий темирйўл узели» унитар корхонасига қарашли Жума-Каттақўрғон темирйўл бекатлар оралиғида иш раҳбари, йўл устаси Ш.Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчи таъмирлаш ишларини олиб борган. Аммо, йўлнинг 3750 километрида темирйўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири M.Алиқуловнинг огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ва электр поезд сигналини эшитмаган.

Оқибатда Тошкент — Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770 сонли «Афросиёб» электр поезди йўл созловчи M.Шодиёровни уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этган.

Эктремистик контент юритган фуқаро 7 йилга қамалди

Қашқадарёнинг Қамаши туманида 4 йил давомида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “ҳижрат” ва “жиҳод”га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, Телеграм мессенджерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган 21 ёшли фуқаро 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.