$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 28 декабрь воқеалари

12 28

Пиротехника савдосига чек қўйилди

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Мирзо Улуғбек туманида фаолият олиб бораётган ЙПХ инспекторлари "Lacetti" русумли автомашина тўхтатилганда, автомобил ичидан 88 қутида 13 миллион сўмга тенг бўлган пиротехника воситалари борлиги аниқланган. Ўтказилган текширув жараёнида 26 ёшли фуқаро Ж.А. ушбу пиротехника воситаларини интернет орқали сотиб олганлигини ва Тошкентда сотмоқчи бўлганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига тақдим этилди.

31 ёшли эркак ўзини осди

Мирзо Улуғбек туманидаги 248 мактабда 31 ёшли эркак дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бош прокуратурага кўра, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилишга уринган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

"Spark" ва "Gazel" ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 28 декабрь куни соат 04:55 ларда Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани Қипчоқ-Софдил кўчалари кесишган чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган. 23 ёшли Д.М. бошқарувида бўлган давлат рақамидаги “Spark” русумли автомашина ва 1987 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган “Gazel” русумли юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

ЙТҲ оқибатида “Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Сурхондарёнинг катта қисми газсиз қолди

Сурхондарё вилоятидан ўтувчи Музработ—Душанбе магистрал газ қувурида авария ҳолати юзага келди. Шу муносабат билан бугун соат 06:30 дан вилоятнинг қуйидаги шаҳар ва туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди:

  • Термиз шаҳри;
  • Бандихон тумани;
  • Қизириқ тумани;
  • Музработ тумани;
  • Термиз тумани;
  • Жарқўрғон тумани;
  • Қумқўрғон тумани.
  • Ангор тумани;
  • Шеробод тумани.

Ҳозирда ушбу газ қувиридаги нозослик бартараф этилиб, аҳолига газ етказиб бериш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.