$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 27 декабрь воқеалари

12 27 дж

Тошкентда 48 ёшли аёл ёқиб юборилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида эркак маиший чиқиндиларни қабул қилиш пунктида яшовчи 48 ёшли аёлни устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Жабрланувчи аёлнинг танасида 18 фоиз куйиши, бош ўнг тепа қисмининг лат ейиши каби тан жароҳатлари борлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан эса Яшнобод тумани прокуратураси томонидан эркакка жиноят иши қўзғатилди

16 ёшли бола автомобилда ЙПХ ходимини судираб кетди

Куни кеча Сурхондарёнинг Денов туманида Sh.Rashidov кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори ҳудудда ўрнатилган 3.27 йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турган “Gentra” машинаси ҳайдовчисидан ҳужжатларини тақдим этишини сўраганда, 16 ёшли ҳайдовчи ҳужжатларни йўқлигини таъкидлаб, воқеа жойидан кетмоқчи бўлган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида машина тўхтатилиб, ҳайдовчи туман Денов тумани ИИБга олиб бориб топширилган. Ҳодиса натижасида ҳеч кимга тан жароҳати кузатилмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

4 ҳудудда қўлга олинган 28 минг доллар

Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Фарғона вилоятларида пора олишга гумонланган 4 нафар шахслар қўлга олинди. Гумонланувчилар ишга жойлаб қўйиш, маҳкумни бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчириб бериш ва жиноят иши қўзғатмаслик учун пора олаётганда ушланган. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Боланинг қўлини чиқарган тарбиячига жазо тайинланди

Яккасарой туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси тарбияланувчига нисбатан қўпол ҳаракат қилиб, унинг қўли билагинда чиққан ҳолда шикаст етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, энага ёрдамчиси айбланувчи тариқасида жалб қилинди.

Ўтказилган терговга қадар текшируви давомида тайинланган тиббий экспертиза юзасидан берилган хулосага кўра, Л.А. га оғирлик даражаси буйича ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказилган. Бунинг асосида, энага ёрдамчиси G‘.K.ga жиноят иши қўзғатилиб, ҳатти-ҳаракатлари билан касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик яъни, ўз касбига бепарволик ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли баданга ўртача оғир шикаст етказишда ифодаланган жиноят содир этгани юзасидан айбланувчи тариқасида жалб қилинган.