$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 26 декабрь воқеалари

12 26

600 минг долларлик ҳукм ўқилди 

Наманган туман суди Ўзбекистондан Қирғизистонга 590 минг АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган 4 нафар шахсга ҳукм ўқиди. Айбланувчиларнинг 2 нафари 5 йилга, яна 2 нафари эса 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Шунингдек, ашёвий далил сифатида олинган 590 945 АҚШ доллари ва Spark русумли автомашина давлат эгалигига ўтказилди.

Маҳкум ўз жонига қасд қилди

Одам ўлдириш билан боғлиқ жинояти учун Навоий шаҳридаги колонияда сақланган 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди. Омбудсман матбуот хизмати у руҳиятида ўзгариши бор маҳкумлар рўйхатида тургани, “ноодатий хатти-ҳаракатлари” сабабли ўлимидан бир кун аввал алоҳида сақлана бошлаганини билдирди.

Маҳкум ўз жонига қасд қилиш мақсадида чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осгани айтилмоқда.

Ўгай она томонидан зўравонлик ҳолати аниқланди

Зангиота туманида 13 ёшли қизга нисбатан ўгай онаси томонидан зўравонлик қилингани аниқланди. Ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилганда, видеода 2010-йилда туғилган S.R.ga отаси S.S.ning турмуш ўртоғи S.Sh. томонидан зўравонлик қилингани ҳолати эшитилгани аниқланган. Бу факт юзасидан С.С. ҳам туман ИИБга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғига қонуний чора кўришни сўраган. 

Дастлаб вояга етмаган С.Р. суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказилиб, танасида тан жароҳатлари аниқланмаган. Аёлнинг руҳий ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш эса учун экспертиза тайинланди.

Ҳиндистонда ўзбекистонликнинг 16 000 АҚШ долларини ўғирлашди

Ҳиндистоннинг Гуруграм шаҳрида 23 декабрь куни меҳмонхонага қайтиб келаётган ўзбекистонлик уч нафар ака-укани ўзини полициячи сифатида таништирган шахслар гўёки ҳужжатларни текшириш баҳонасида тўхтатган. Сумкаларни кўздан кечириш жараёнида 16 минг АҚШ долларини ўғирлаб, қочиб кетган. 

Ўзини Б.С. деб таништирган Ўзбекистон фуқароси Гуруграм шаҳрида жойлашган Артемис шифохонасига буйрак кўчириш амалиётини ўтказиш учун келган бўлган. Жабрланувчи ҳолат юзасидан ҳудуддаги полиция идорасига мурожаат қилганидан сўнг, Гуруграм шаҳрининг 53-сектори полиция бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.