$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 25 декабрь воқеалари

12 25 қ

3 ёшли бола портлаш оқибатида ҳалок бўлди

Куни кеча Навоий вилояти Қизилтепа туманида “Cobalt” автомобилига ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетди. Портлаш оқибатида ҳайдовчи ва унинг 3 ёшли вояга етмаган фарзанди турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан ҳайдовчининг 3 ёшли фарзанди жонлантириш бўлимида вафот этди.

Яна 9 киши қўлга олинди

Тошкент шаҳрида давом этаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида пойтахт ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 9 нафар шахс бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб ушланди. Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Энергия ўғриси ушланди

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давомида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи фуқаро О.Қ. ва Шўрчи тумани электр таъминоти корхонаси масъул ходимлари ўзаро жиноий тил бириктириб, “Бобур” маҳалласидаги савдо марказига лойиҳа-техник ҳужжатларсиз ноқонуний ўрнатилган трансформатордаги электрон ҳисобга олиш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиб, 348,8 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Қ. процессуал тартибда ушланган.

Психотроп дори сотувчилари қўлга олинди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тўрт кунлик тезкор-қидирув тадбирлар натижасида, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланувчи 6 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди. ИИББ томонидан жиноятчилар қўлида бўлган ноқонуний нархи 178 миллион сўмга тенг жами 2 000 донадан ортиқ кучли таъсир қилувчи, психотроп дорилар ҳамда синтетик гиёҳвандлик воситалари муомаладан олинди.