$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 21 декабрь воқеалари

12 21 дж

Тошкентда автобус ёнди

20 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ҳаракатланиб кетаётган 151 рақамли йўловчи автобуси ёниб кетди. Ёнғин автобусда юқори босимли ҳаво қувури ёрилиши туфайли қисқа туташув сабаб юзага келган. Ҳайдовчи тутунни ўчириш учун дастлабки чораларни кўришига қарамай, қисқа туташув алангага айланган. Воқеа жойига ФВВ ёнғин қутқарув бўлинмаси тезкор гуруҳи чақирилиб, ёнғин тез фурсатда бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, автобуснинг двигатель қисмига зарар етган. 

 Водийда электр энергияси узилиши кузатилмоқда

Бугун соат 14:13 да водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли “Л-524” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг натижасида водийнинг барча вилоятлари, Наманган, Фарғона ва Андижоннинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилаётгани, носозлик тез орада бартараф этилиб, электр энергияси барқарорлиги таъминланиши ҳақида хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Божхонадаги “шоввозлар” қўлга олинди

Божхона қўмитаси ходими суғурта компанияси билан тил бириктириб, 145 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланди. Қўмита раисининг ўринбосари у ойлаб кузатилгани ва ноябрь ойида ишдан бўшатилганини маълум қилди. Ҳозирда 145 млрд сўм зарардан 84 млрд. сўми ундиришга эришилган. Жиноий гуруҳнинг бир неча аъзолари чет элга қочиб кетгани ва улар қидирувга берилгани айтилмоқда. 

Кимё институти ректори вафот этди

Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти бўлган Тошкент Кимё халқаро университети ректори Жанполат Кудайбергенов 45 ёшида вафот этди. У сўнгги вақтларда саломатлигини тиклаш учун даволанаётган бўлган.