$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 20 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 20 black

Кўмирнинг пулини “туя қилганлар” ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўтказган суриштирувлар натижасида “U.E.” МЧЖ масъул шахслари давлат хусусий шерикчилик битимига асосан тумандаги 49 та объектни кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун ажратилган 452,3 миллион сўмни талон-торож қилганлиги ҳақида хабар бермоқда.

Бундан ташқари, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Шаҳрихон кўмир омбори масъул шахслари аҳолига имтиёзли нархда 612,3 тонна кўмир сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу кўмирни бозор нархида бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланди.

Қорақалпоғистонда бир оиладан 5 киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида 15 декабрь куни соат 11:45 атрофида “Кенес” овулида яшовчи фуқаро М.Б. хонадонида ўзи ва 6 нафар оила аъзосининг ҳушсиз ҳолатда ётгани қўшнилари томонидан аниқланган ва тез тиббий ёрдам шифокорлари чақиртирилган. Текширувлар натижасида эса оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этган. 2 нафари эса хушсиз ҳолда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Хабар берилишича, ҳалок бўлганларнинг 2 таси вояга етмаган бўлган.

8 нафар чегарачи қўлга олинди

Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктида саккиз нафар чегарачи қўлга олинди. Унга кўра, 17 декабрдан 18 декабрга ўтар кечаси “Баймак-Автодорожний” назорат-ўтказиш пунктида иш вақтидан ташқари контрабанда юкларини ўтказаётган 8 нафар чегарачилар ушланди. Аниқланишича, ҳарбий хизматчилар ушбу пунктдан юкларни мунтазам равишда ўтказган. Айни пайтда эса уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 4 ёшли қизчага ташланган педофил

Тошкент вилояти Келес шаҳридаги хусусий болалар боғчаларининг бирида 4 ёшли қизга жинсий тегажоғлик содир этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Болалар омбудсманига унинг ота-онаси томонидан мурожаат келиб тушди. Болалар омбудсмани мазкур мурожаатни Бош прокуратура билан биргаликда ўрганган. Ҳолат юзасидан 15-декабрь куни Жиноят кодексининг 129-моддаси, яъни ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мазкур хусусий мактабгача таълим муассасаси эса ҳеч қандай лицензиясиз очилганлиги айтилмоқда.