$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 19 декабрь воқеалари

12 19 бл

Ёнғинда уч киши ҳалок бўлди

Душанба куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги уйда содир бўлган ёнғин видеоси тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ёнғин оқибатида уч киши — 1995-йилда туғилган аёл ва унинг 2015 ва 2018-йилларда туғилган қизлари ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилди.

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси яъни Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда 6 киши қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб 6 нафар шахс ушланди. Ушбу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тарзида жалб этилган. 

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда. 

Яна бир блоггер қамалди

Блогер, Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона-диагностика бўлими мудири вазифасида ишлаган Отабек Ахлиддиновга 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У товламачилик ва талон-торож қилиш қилишда айбли деб топилган.

Мансабдорлар қўлга олинди

Бухоро туманининг собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев ва Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олинди. Улар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.