$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 18 декабрь воқеалари

12 18

“Сохта бензинчилар” қўлга тушди

Андижон вилоятида 7 та АИ-80 бензин марказини алдаб сотаётган автомобилларга ёнилғИ қуйиш шохобчаси аниқланди. Маълум қилинишича, вилоятнинг бензин тўлдириш шохобчаларига 500 тонна АИ-80 маркали бензин олиб келинган. Лекин, бир қанча АЁҚШлар ушбу маркани АИ-92 ёки АИ-95 деб, алдаб сотаётгани маълум қилинди. Ушбу ҳолат ишчи гуруҳ томонидан олинган наъмуналарда актан миқдори тўғри келмаганлиги орқали орқали аниқланган.

Самарқанда “майнингчи”лар ушланди

Самарқанд шаҳрида мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланиб келган МЧЖ аниқланди. Мазкур майнинг компаниясида 47 дона майнинг қурилмаси топилган. Ушбу компания тизимга 9 млрд 852 млн сўмдан зиёд зарар келтирган.

Оила ис газидан вафот этди

Жорий йилнинг 15 декабрь кунидан 16 декабрь кунига ўтар кечаси Янги Наманган тумани, “Беруний” МФЙда яшаган оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, натижада, эр-хотин икки фарзабди билан ҳалок бўлди. Воқеа яшаш хонадони ошхонасидаги газ плита орқали резина шланг билан завод усулида тайёрланган “Эрон печкаси”га уланиб, печкадан табиий газ иси чиқиши оқибатида содир бўлган.

Автобуслар аварияси

Сўнгги 11 ой давомида Тошкентдаги йўловчи транспорти билан боғлиқ ЙТҲ статистикаси очиқланди. Унга кўра, салкам бир йил давомида автобуслар билан 94 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, уларнинг 34 таси автобус ҳайдовчиларининг айби билан юзага келган.