$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 17 декабрь воқеалари

12 17 бл

Психотроп сотувчилари қўлга олинди

Департаментнинг ҳудуларда олиб борга тезкор рейд тадбирида Андижон, Қоракўл ҳамда Қўқон шаҳрида ноқонуний психотроп дорилар савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди.

Унга кўра, Андижон шаҳрида фуқаро А.С. жами 173 дона "Зардекс" ва "Фенобарбитал" номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Қўқонда "Q.S." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси А.Р. ҳеч қандай ҳужжатсиз 40 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Н.Р.га сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 60 дона ноқонуний психотроп дори воситаси топилган.

Қоракўлда ўтказилган рейдда эса "S.T." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.Б. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона "Габатен" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 106 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Бир оила ис газидан ҳалок бўлди

Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида эр-хотин ва уларнинг икки нафар қизи ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Қайд қилинишича, ҳодиса 15 декабрь куни содир бўлган. Эр-хотин ҳамда уларнинг вояга етмаган икки нафар қизи яшаш хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, одамларнинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида юзага келган. Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Метрода электр энергиясида узилиш

Бугун, 17- декабрь санасида Чорсу бекатининг кириш светафорида тақиқловчи қизил чироғи ёнган ва бунинг натижасида, 40-сонли ҳаракат таркиби белгиланган йўриқномага асосан бекатга кириб келишда тўхтаб турган. Ушбу ҳолат тахминан соат 13:15 лар атрофида содир бўлди

“Тошкент метрополитени”нинг хабарига кўра, бунга метрополитенни ташқи электр энергия билан таъминловчи корхоналарда электр тармоғида содир бўлган қисқа узилиш сабаб бўлган.  

Электр энергияни қайта тиклаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар натижасида, 8 дақиқадан сўнг ҳаракат таркиби ўз ҳаракатини давом эттирди. 

Қизлар синфдошини “самосуд” қилди

Воқеа 15 ноябрь куни Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги 17-сон умумий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчилари ўртасида катта танаффус пайтида содир бўлгани аниқланган.

Вазият юзасидан Профилактика инспекторлари маъмурий баённома расмийлаштирди.