$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 14 декабрь воқеалари

12 14 black

Мактабга кроссовкада бориш мумкин эмас(ми)?

Навоийдаги мактаблардан бирида ўқитувчи кроссовка кийиб келган болаларга танбеҳ бериб, уларнинг ота-оналарига видеомурожаат билан болаларини мактабга кроссовкада юбормасликларини сўраган.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг маъсул ходимлари берган изоҳга кўра, ўқув муассасаларига спорт услубидаги оёқ кийимларда келмаслик тўғрисида ҳеч қандай чеклов йўқ. Ушбж ҳолат юзасидан мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мактабнинг директор ўринбосари қамоққа олинди

Тошкент шаҳридаги 99-мактабнинг директори ўринбосари ток уриши натижасида вафот этган ўқувчи бўйича қўзғатилган жиноий ишда айбдор деб топилиб қамоққа олинди

Унга кўра, директор ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми "а" банди ва бошқа моддалар билан айблов эълон қилинган. 

Электробус симёғочга урилди

14-декабр куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги йўллардан бирида ҳосил бўлган яхмалак туфайли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, симёғочга бориб урилган.

"Тошшаҳартрансхизмат"нинг маълум қилишича, авария натижасида ҳеч кимга зарар етмаган, Yutong русумли электробус эса шикастланган. 

Жарималардан қочиб юрган Tracker эгаси қўлга олинди

Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоятидаги бошқармаси томонидан 98 та, жами 36 миллион сўмлик жарималарни тўламасдан юрган қоидабузар ушланган ва ҳайдовчининг Tracker русумли машинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳайдочи жарималарни 60 кун ичида тўламаган, жарималарни тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирилган, лекин ҳайдовчи бепарволик билан машинани ҳайдаб юрган. Оқибатда машина Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётганида тўхталиб, текширилганда ҳайдовчи жарималарни тўламаганлиги аниқланган ва автомобил вақтинчалик жарима майдончасига олиб борилган.