$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 13 декабрь воқеалари

Блек дайжест Қора дайжест

Бир қанча ҳудудларда газ шаҳобчалари ёпилади

“Ҳудудгазтаъминот”нинг хабарига кўра, Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида АГТКШларнинг ярми ёпилади. Ушбу қарор аҳолига газ етказиб беришда узилишлар олдини олиш мақсадида қабул қилинганлиги айтилмоқда.

Хабарда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 1179 та АГТКШдан 547 таси ишлаши такидланган. Мазкур қарор эса 13-декабрдан кучга киради.

Тошкентда бир қатор фуқароларга жиноий иш очилди

Пойтахтда ўтазилинаётган тезкор тадбирлар давомидан яна 38 та саҳхсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Гумонланивчиларга товламачилик, фирибгарлик, қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш, гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, безорилик каби моддалар билан айблов қўйилмоқда.

Мазкур рейдда 3 килограмм 895 гр гиёҳвандлик моддалари ва 10 878 дона кучли таъсир қилувчи гиёҳвандлик воситалари ҳужжатлаштириб олинган.

Ўқланган ов қуроллари билан юрган шахслар жавобгарликка тортилди

Бухоро вилояти Экология бошқармаси инспекторлари ҳамда Жондор туман инспекторлари томонидан чўл ҳудудларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 3 нафар фуқаро ўзига тегишли бўлган ов қуролини отишга шай ҳолатда олиб юргани аниқланган.

 Бу юзасидан фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баёнмома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 1 700 000 сўмдан жарима белгиланди.

Ўзбекистоннинг икки ҳудудида зилзила содир бўлди

ФФВ Сейсмографик мониторинг республика маркази хабар беришича, 13-декабр соат 10:13да Навоий ва Самарқанд вилоятларида зилзила кутазилди. Зилзила эпицентри–Хатирчи тумани бўлиб, зилзила магнитуаси 3-4 баллни кўрсатган.

Тошкентда бир қатор автобус ҳайдовчилари бўшатилди

Тошкентда 89, 135, 44, 43, 46 ва 53-рақамли автобусларда ҳайдовчилик қиладиган 7 нафар ҳайдовчи ишдан бўшатилди. Бунга сабаб ушбу ҳайдовчилар иш вақтида телефондан фойдаланганлиги бўлмоқда. Бу ҳолат пойтахтда автобус бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш учун ўтказилган рейдда аниқланди.

"Тошшаҳартрансхизмат" ташкилоти томонидан йўловчиларга агар шундай ҳолатга дуч келишса, 1062 ишонч рақамига хабар беришлари сўралди.