“Қора дайжест”: 2023 йил 1 декабрьвоқеалари
Калтакланган тарбияланувчи, Док-1 Макс суди, ўз жонига қасд қилган қиз — куннинг “қора” хабарлари.
1 daqiqa o‘qiladi

Болалар боғчасида болалик йўқми?
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги хусусий боғчалардан бирида 17-ноябр куни тарбиячи болалардан бирига жиддий шикаст етказган. Натижада шифохонага мурожаат қилган боланинг онаси болага чап қўл синиши ташхиси қўйилганини ва ушбу ҳолат юзасидан 30-ноябр куни болалар омбудсманига мурожаат қилгани маълум қилинган.
Воқеа юзасидан Яккасарой тумани ИИБ терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.
Яна Док-1 Макс, яна бир айбланувчи
"Док-1 Макс" иши юзасидан судга гувоҳ сифатида чақирилган Фаррух Толипов ҳисбга олинди. Айбланувчига нисбатан тергов ишлари бошлангани туфайли дори ишини кўриб чиқаётган суд 1 ойга танаффус эълон қилди. Судда тушунтирилишича, мазкур танаффус тергов органи томонидан жиноятга алоқадор янги шахслар айбланаётганлиги ва бошқа асосларга асосланиб белгиланган.
17 ёшли туркиялик қиз ўз жонига қасд қилди
30-ноябр куни 18:30 да Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида 2006-йилда туғилган, Туркия фуқароси бўлган қиз номаълум сабабга кўра 6-қаватдан сакраган. Оғир тан жароҳатлари туфайли шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган, оқибатда қиз вафот этган.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



