$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 30 ноябрь воқеалари

30 black

Олма-отадаги ёнғиндан ўзбеклар вафот этди

30 ноябрь куни эрталаб Олмаота шаҳридаги ҳостеллардан бирида ёнғин содир бўлган ва 13 киши ҳалок бўлган. Улар орасидан икки нафари ўзбеклар эди. Ўзбекистон ТИВ уларнинг жасадларини уйларига қайтаришда уларнинг оила аъзоларига амалий кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Президент трассаси”да эркак жонига қасд қилди

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик кўчасидан ўтувчи кўприкдан 45 ёшли эркак ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. У соат 9:30да, Президент кортежи ўтувчи вақтда йўлнинг устидан ўтказилган кўприкдан сакраб, бу ишни амалга оширган. ИИВ томонидан ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Эркакнинг нега бундай қилгани тўғрисида аниқ сабаблар ҳали топилмаган.

Ўзбекистонликнинг кенг кўламли фирибгарлиги фош қилинди

Қозоғистондаги Плавлодар вилоятида уюшган фирибгарларнинг навбатдаги жинояти олди олинди. Унинг тепасида турган ўзбекистонлик эркак эса анчадан буён қидирувда бўлган. Маълум бўлишича, у сохта ҳужжатлар билан аҳолини алдаб, ўз номларига кредит олишга кўндирган. Ҳозирда ушбу фирибгарликдан кўрилган зарар 260 900 АҚШ долларига тенг. Бундан ташқари жиноий тўда пул маблағларини ноқонуний ечиб олиш билан ҳам айбланмоқда. Полиция расмийларига кўра улар катта миқдордаги ўғирланган пулларни хорижий банлардаги ҳисоб рақамларига ўтказишган, шу сабабли уларни топиш анча қийин кечган. Ҳозирда жиноятчилар ҳибсга олиниб, судда иш кўриб чиқилиши учун сақланмоқда.

1 миллиард сўмлик газни ўғирлаган тадбиркор

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жойлашган оҳак ишлаб чиқарувчи цехнинг эгаси Р.Й. табиий газдан электр ҳисобловчи қурилмасиз қарийб 1 миллиард сўмлик газдан фойдалангани маълум бўлган. "Ўзенергоинспекция" ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан ҳамкорликда ушбу қонун бузулиш ҳолатини аниқлашган. Мазкур воқеа бўйича жиноий иш қўзғатилиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.