$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 29 ноябрь воқеалари

29 black

Автобус ва юк машинаси қатнашган ЙТҲ

29 ноябр соат 6:50 ларда Тошкент шаҳрида Мерcедес-Бенз русумли автобус ва Ман юк машинаси ўзаро тўқнашиб кетиши натижасида авария содир бўлди. Оқибатда автобусдаги 3 нафар йўловчи жароҳатланган ва шифохонага мурожаат қилган. ЙПХ ходимлари томонидан воқеа юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

"Қанот Шарқ" учоқларидан бири фавқулодда қўнди

Йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашгани туфайли Санкт-Петербургдан Самарқандга парвоз амалга ошираётган самалёт Ақтўбеда қўниш амалга оширишга мажбур бўлди. Йўловчига аэропорт ҳудудида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Рақс ўқитувчиси ишдан четлаштирилди

Юнусобод туманидаги рақс мактабларидан бирида ишловчи ўқитувчи қизнинг қўлини қаттиқ тортгани учун ишдан бўшатилган. Ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Рақс тўгараги раҳбари М.Ш.га мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 17-октябрдаги “Мактабгача таълим ташкилотларининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 478-сонли буйруғи талабларини бузгани сабали ходим билан тузилган шартнома бекор қилинди.

Туркияда фоҳишалик қилган ўзбеклар қўлган олинди

Туркиянинг Сакарья шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фоҳишалар фаолиятига қарши ўтказилган махсус операцияда фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 49 ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий матбуоти хабар берди

Қайд этилишича, Сакарья вилоят полиция бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бўлими Ахлоқ бюроси гуруҳлари, Сакарья Бош прокуратураси бошчилигида жорий йилнинг 25 ноябрь куни кечқурун Сакарьянинг Қорасу туманида 10 га яқин манзилда рейд ўтказган. Операция давомида 61 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланиб келаётгани, уларнинг 8 нафари Озарбайжон, 49 нафари Ўзбекистон ва 4 нафари Туркманистон фуқаролари экани аниқланган. Ушбу аёлларни сотиш орқали интим хизматларни ташкил этишга эса яна бир ўзбекистонлик З.К. (аёл) бошчилик қилган. Рейд давомида у ва фоҳишалик хизматлари учун жой ажратган 5 киши ҳам қўлга олинган.