$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 24 ноябр воқеалари

Блек дайжест Қора дайжест

Кун давомида содир бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг бир нечаси uz24.uz таҳририяти томонидан тўпланди. Қуйида уларнинг асосийларини санаб ўтамиз:

Олмазор туманининг катта қисми чироқсиз қолди

Бугун, соат 11:40лар атрофида Олмазор туманидаги йирик подстансиялардан бири бўлган "Сағбон"да авария юз бериши натижасида ҳудуддаги бир қанча маҳаллаларда ва турар-жойларда электр таъминоти узилиб қолган. Ҳолат юзасидан расмийлар аҳолидан узр сўраб, тез орада носозликлар бартараф этилишига ваъда беришган.

Қумқўрғон ва Нарпайда зилзила

23-ноябр куни Сурхондарё ва Самарқанд вилоятида ер қимирлаши қайд этилган. Унга кўра, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 4 марта 3,9 магнитудали ва Самарқанд вилоятидаги Нарпай туманида 2,9 магнитудали зилзила қайд этилган.

Ўзбекистон компаниялари ва фуқароларига санкциялар қўлланилди

Украина санкциялари рўйхатига Ўзбекистоннинг икки фуқароси ва икки компаниясини киритилди. Владимир Зеленский 23-ноябрдаги фармони билан Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг янги санкциялар бўйича рўйхатини тасдиқлади.

Украина санкциялари 3, 5 ва 10 йил муддатга қўлланади, улар активларни блокировкалаш, лицензияларни бекор қилиш, Украина ҳудудида транзит ва савдо операцияларини, капитални чет элга олиб чиқиш, хусусийлаштириш ва ер сотиб олишни таъқиқлашни назарда тутади.

Рўйхатга Россия, Беларус, БАА ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 93 та компания киритилган. Улар орасида "Оҳангаронцемент" ва унинг эгаси Аккерман Cемент CА бор.

Табиатга 35 млрд. сўм зарар етказилди

Тошкент шаҳри Бектемир туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси қирғоғида 57 минг куб метр қум-шағал ноқонуний қазиб олинган.

Дарё қирғоғининг муҳофаза ҳудудида экскаватор ёрдамида қум-шағал қазиб олиниб, шу ҳудуддаги тош майдалаш ва қайта ишлаш цехига ташилган. Натижада табиатга 35 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Келтирилган зарарни ундириш ва қонуний чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.