$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши эмлангани айтилди

Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши эмлангани айтилди

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши эмлангани ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 12 декабридан Кўнгиллиларни тиббий кўрикдан ва скрингдан ўтказиш ишлари бошланган бўлиб, 2021 йил 27 январига қадар 9583 нафар кўнгилли тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилган ва улардан жами 4617 нафарида вакцинациянинг 3-клиник синов босқичлари амалга оширилган.

Хусусан, брифингда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус «Хавфсиз иммунизация» шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича вакцинаторлар рўйхати шакллантирилгани айтилган. Таъкидланишича, 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича билим савияларини оширишга қаратилган тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилади.

Теги :
Jamiyat