$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Украинадаги урушга шахсий муносабати: "Уйга келсангиз, қулоғингизга айтаман"

Фото: Daryo Фото: Daryo

Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Озодлик радиоси» мухбирининг «вазир ва бутун Ўзбекистон ҳамда хорижга танилган санъаткор сифатида Украинадаги вазиятга позициянгиз қандай?» деган саволига жавоб қайтарди.

Суҳбатда Озодбек Назарбеков вазир сифатида Ўзбекистон позициясини қўллашини айтган.

"Давлатим, сиёсатим қайси позицияда бўлса, мен ҳам вазир сифатида айнан ўша позицияни қўллаб-қувватлайман. Менинг шахсий фикримни сўрайдиган бўлсангиз, уйга келсангиз, қулоғингизга айтиб бераман".

Шунингдек, мухбир вазирдан россияликларни Украинадаги урушга боришга давъат қилган айрим рус санъаткорлари Тошкентда концерт бераётгани ва бу ҳолат Ўзбекистоннинг халқаро имижига салбий таъсир қилаётгани тўғрисида сўраган.

«Бу ҳолатларга Ўзбекистоннинг позицияси маълум. Ҳар икки тарафнинг хоҳиш ва истакларини на қўллаш ва на қоралаш позициясида турибмиз. Россиядан жуда кўп машҳур санъаткорлар бизда концерт беришга ҳар йили келади.

Уларнинг Ўзбекистонда мухлислари борлигини эътироф этамиз. Бозори борлиги учун ҳам келади. Бўлмаса, келмасди. Халқимиз уларни яхши кўради. Мана шу ҳолатларда ўзларининг сиёсий позицияларини эълон қилишлари ёки бўлмаса, сиёсий позицияларини тарғиб қилишларига биз йўл қўйганимиз йўқ. Йўл қўймаймиз ҳам. Бу бўйича муносабатимизни ҳам билдирдик.

Ўз қароримизни ҳам қабул қилдик. Бу масалага шунчаки қўл силтаб кетаётган жойимиз йўқ. Санъаткорлар қайси давлатдан келиб концерт берса ҳам, уларга ҳар доим сиёсий масалаларни бу ерда ҳал қилмаслик вазифасини қўймоқдамиз» – деган вазир.

Аввалроқ Маданият вазирлиги салкам 16 миллиард сўмга 2 та автомобиль харид қилгани муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг, вазирлик ахборот хизмати автомобиллар нега сотиб олинганига изоҳ берганди.