$
 11809.19
18.4
€
 13206.22
-79.64
₽
 138.15
0.37
weather
+26
Кечаси   +14°

"Қамчиқ" довонига автомобиллар учун назорат тарозиси қўйилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

"Қамчиқ" довонида автомобиллар учун назорат тарозиси ўрнатилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, А-373 «М-39 автомобил йўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмидан ўтаётган автомобилларнинг йўл ўқига тушаётган оғирликни назорат қилиш учун ушбу йўлнинг 273-километрида автомобилларнинг оғирликларини ўлчаш ускуналари билан жиҳозланган назорат пункти ташкил қилинди.

Мазкур назорат пункти 2022 йил 1 ноябр куни соат 00:00 дан иш фаолиятини бошлайди.

Вилоят ИИВ ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантириб, улардан оғир вазнли юкларни автомобил транспортида ташишда юк оғирлиги меъёрини сақлаган ҳолда ҳаракат қилишларини сўрамоқда.