$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қимматлаш навбати поезд чипталарига

Йўловчиларга сотиб олинган чипта пуллари — Транспорт вазирлиги Иллюстрация

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси матбуот хизматининг хабар бeришича 20 январдан маҳаллий поезд чипта нархлари оширилади.

Айнан қайси поездлар?

Қайд этилишича, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари ҳамда “Sharq”, “Nasaf” ва “O'zbekiston” тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда.

"Afrosiyob" мисолида

Хусусан, “Afrosiyob” электропоездлари билетлари нархлари қуйидагича этиб белгиланмоқда:

Тошкент — Бухоро — Тошкент

- VIP- 636 000 сўм;

- Бизнес - 462 000 сўм;

- Эконом- 336 000 сўм.

Тошкент — Қарши — Тошкент

- VIP - 534 000 сўм;

- Бизнес - 390 000 сўм;

- Эконом - 282 000 сўм.

Тошкент — Самарқанд — Тошкент

- VIP - 396 000 сўм;

- Бизнес - 276 000 сўм;

- Эконом - 204 000 сўм.

Сабаб — бозор талаби

Компаниянинг таъкидлашича, ушбу қарор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси — ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш мақсадида қабул қилинган.

Бундан ташқари, компания нархларнинг ошишига яна бир сабаб қилиб йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлашни кўрсатган.

Ўзгартирилган қарорлар

Бундан аввал, 2024 йил 1 январдан юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилиши ва уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилиши ҳақида хабар қилинган эди. 

Шунингдек, 2023 йилнинг 1 ноябридан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 44 фоизга, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари чипталари тўлиқ нархи 60 фоизга оширилган эди.

Теги :
Iqtisodiyot