$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Сирдарёда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди

Сирдарёда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди

2021 йил 5 январь куни Ширин шаҳар ИИБ, Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва ДХХ Ширин шаҳар бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Назорат остида олиш” тезкор тадбири давомида, Гулистон шаҳар Беруний кўчасида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида, тадбирга харидор сифатида жалб этилган шахсга “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 1 млн. сўм пул эвазига сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақида ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Гумонланувчи холислар иштирокида тинтув қилинганида, унинг эгнидаги шими чўнтагидан тадбир учун ажратилган пуллардан 1 млн. сўм пуллар ҳамда қоғоз бўлагига ўралган 1,48 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.



Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида, у мазкур гиёҳвандлик воситаларни танишидан олганлигини айтгач, тадбир давом эттирилиб, унинг шериги Гулистон шаҳар Ипак йўли кўчасида ушланган ва телефон аппаратининг ғилофи ва телефон аппаратда гиёҳвандлик воситасининг қолдиқларига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, уяли телефон аппарат ашёвий далил сифатида олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Ширин шаҳар ИИБ Тергов гуруҳи томонидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабарида.

Теги :
Jamiyat