$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2 нафар эркакни дўппослаган наманганлик қизга жиноий иш қўзғатилди

2 нафар эркакни дўппослаган наманганлик қизга жиноий иш қўзғатилди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, 2020 йилнинг 25 июнь куни соат 17:30 да 23 ёшли қиз жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган Норин тумани Зарбдор МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 33 ёшли эркакни ҳеч бир сабабсиз қасддан қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, дўппослаб тан жароҳати етказган.

Бундан ташқари, қиз ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатлари давом эттириб, безорилик ҳаракатларини олдини олаётган 30 ёшли бошқа бир эркакка фаол қаршилик кўрсатган ва унинг юз қисмига қўллари билан қасддан бир неча маротаба урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat