$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда ўзини ёқиб юборган аёл бўйича расмий муносабат билдирилди

Наманганда ўзини ёқиб юборган аёл бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда уйидан мажбуран чиқариб юборилаётган аёл норозилик белгиси сифатида ўзини ёқиб юборгани акс этган видеолар тарқалди. Аёл оғир куйиш жароҳатлари натижасида вафот этган. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бўйича Наманган вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Баёнотда қайд этилишича, иш ҳужжатларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ижро варақасига асосан МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан Г.Дедабоевани яшаб турган хонадонидан мажбурий кўчириш ижро ҳаракати ўтказишни тайинланиб, ушбу хонадонга жорий йилнинг 29 сентябрь куни иштирокчиларни жалб қилган ҳолда ижро ҳаракатини амалга ошириш учун борилган.

Шу вақтда, Г.Дедабаева ижро ҳаракатини тўхтатиш, ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатиш мақсадида яшаш хонадони дарвозасининг ташқи олд томонида ўзи билан олиб чиққан 1,5 литр ҳажмли елим идишдаги бензин ёқилғисини устидан қуйиб, ўзини-ўзи ёқиб юборган.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Г.Дедабоева 30.09.2020 йилда РШТЁИМ Наманган филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра Г.Дедабоеванинг танаси юзасининг 90 фоиз алангадан куйиши, шундан 40 фоиз қисми чуқур куйиш ва юқори нафас йўлларининг 1-даражали куйиши унинг ўлимига олиб келган оғир тан жароҳати ҳисобланиши кўрсатилган.

Жиноят иши бўйича судга оид тиббий, судга оид ёнғин техникавий ва бошқа зарурий экспертизалар тайинланган.

МИБ Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси ва Наманган шаҳар ИИЎ ФМБ 2-сонли ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспектори ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб давом эттирилмоқда.

Теги :
Jamiyat