$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда бир кунда 2 та аянчли ИТҲ содир бўлди. Ҳар иккисида ҳам қурбонлар бор

ЙТҲ

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича тарғибот ва рейд тадбирлари мунтазам олиб борилишига қарамай, вилоятда деярли ҳар куни турли даражадаги йўл транспорт ҳодисалари рўй бермоқда. Уларнинг аксарияти ёш болалар билан боғлиқ

Хусусан, жорий йилнинг 3 август куни соат 17:50 ларда Тўрақўрғон тумани Янгиҳаёт МФЙ ички йўлида “Треккер” русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли пиёдани уриб юборган.

Натижада бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Худди шу куни соат 21:30 ларда Поп тумани Тепақўрғон маҳалласи ҳудудида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Нексия русумли автомашина билан тўқнашган.

Натижада Нексия ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

“Ҳаракат иштирокчиларига эса йўлларда белгиланган қонун-қоидаларни ҳурмат қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади вилоят ИИБ муожаатида.

Теги :
Jamiyat