$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда мансабдорлар ишсизларга берилиши керак бўлган 216,2 млн. сўмни талон-тарож қилишди

Наманганда мансабдорлар ишсизларга берилиши керак бўлган 216,2 млн. сўмни талон-тарож қилишди

Наманган туманида ишсизларга тўланиши лозим бўлган 216,2 миллион сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари томонидан марказга иш сўраб мурожаат қилмаган ва ишсизлар рўйхатига киритилмаган 204 нафар фуқаронинг жамоат ишларига жалб этилгани ҳақида сохта ҳужжатлар тузиш орқали жами 216,2 миллион сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat