$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди ногиронлиги бўлган шахсни парваришловчиларга ҳам нафақа берилади

nafaqa

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги 17 февраль куни қабул қилинган Фармонига асосан ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида янги ёндашув жорий этилмоқда,-деб хабар бермоқда Молия вазирлиги ахборот хизмати.

Хусусан, 2022 йилнинг апрель ойилан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланадиган нафақаларнинг миқдорлари бирхиллаштирлади ва янги доимий парваришга мухтож ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи шахсларга янги нафақа жорий этилади.

Oлдинги тартибда ногиронлик нафақалари турларининг миқдорларида кескин фарқланиш мавжуд бўлган. Хусусан, болаликдан ногирон бўлган шахсларга 622 минг сўм миқдорида нафақа тўлаб берилган. Аммо, ҳаёт давомида ногирон бўлиб қолган шахсларга эса тайинланадиган нафақа миқдори 440 минг сўмга тенг бўлган. Бунда кўриниб турибдики, бир ҳил гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт давомида бир ҳил тўсқинликларга учрасада, уларнинг даромад келтирувчи фаолиятини юритиш имкониятлари бир ҳил чекланган ва соғлиғи ҳолатидан бир ҳил харажатлар талаб қилинсада уларга ҳар хил миқдорда нафақа тўлаб келинган.

Эндиликда эса, ногирон бўлиб қолиши муддатидан қатъий назар, ногиронлиги бўлган шахсларга бир ҳил миқдорда 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланиб борилади. Даслабки ҳисоб-китобларга асосан 49 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 41 фоизга ошади. Мазкур чорани амалга оширишга 2022 йилга қўшимча 81 млрд сўм ажратилади.

Мазкур нафақа Фармон билан тасдиқланган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхатидан келиб чиқиб тайинланади. Натижада, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 30 мингдан ошиқ ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи оналар учун давлат бюджетидан 2022 йилда қўшимча 157 млрд сўм ажратилади.

Фармон билан тўлиқ ушбу ҳавола орқали танишиб олинг.