$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Мьянмада ҳарбийлар давлат тўнтариши ўтказишди. Бутун мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилинди. (+видео)

Мьянмада ҳарбийлар давлат тўнтариши ўтказишди. Бутун мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилинди. (+видео)

 

Бугун, 1 февраль куни Мьянмада амалдаги ҳокимият ҳарбийлар томонидан ағдарилди. мамлакат президенти Вин Мьин, ҳукмрон партия – “Демократия учун Миллий Лига” партияси лидери Аун Сан Су Чжи ва бир қатор юқори мартабали сиёсат вакиллари ҳибсга олинган. Тўнтаришга Қуролли кучлар Бош қўмондони Мин Аун Хлайн бошчилик қилган.


Ҳарбийлар ноябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда мамлакат раҳбарияти натижаларни сохталаштирганини билдиришган. Мьянма қуролли кучлари тўнтаришдан кейин бутун мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат жорий қилди. Ҳокимият амалда ҳарбийлар томонидан вақтинча президент қилиб сайланган Бош қўмондон Мин Аунг Хлайнга ўтди.

Маълумот учун, “Демократия учун Миллий Лига” партияси раҳбари Аун Сан Су Чжи бундан аввал мамлакатда Мьянма ҳарбий ҳукумати томонидан мусулмон-роҳингяларга нисбатан қилинган геноцид ортидан Amnesty International халқаро ташкилотининг «Виждон элчиси» мукофоти ва Канада фуқаролигидан маҳрум бўлганди. Мамлакат ҳанузгача диний қарама-қаршиликлар ўчоғи бўлиб қолмоқда.