$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Музработ тумани собиқ ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг сентябрь ойида лавозимидан озод қилинган Музработ туманининг собиқ ҳокими А.Э.га нисбатан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маълум булишича, у мазкур тумандаги умумий қиймати 1,7 млрд. сўм бўлган 4,2 гектар ер майдонини аукцион савдоларисиз ўзининг яқин қариндошларига расмийлаштириб берган.

Шунингдек, тумандаги банклар унинг яқин қариндошлари номларига турли мақсадларда 166 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратган бўлиб, уларнинг катта қисми муаммоли кредитга айланган. Ҳозирда банк муассасалари томонидан ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган 121 млрд. 406 млн. сўмлик кредит маблағларини ундириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖда олиб борилаётган тафтиш давомида аниқланишича, А.Э. иштирокида қиймати 35 млрд. сўмлик 9,6 минг тонна дон талон-торож қилинган.