$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Эри таҳқирлаган самарқандлик аёлга 2 хонали уй бериляпти

Эри томонидан аёвсиз калтакланган самарқандлик аёл бўйича расмий муносабат билдирилди

Сўннги кунларда ижтимоий тармоқлардаги муҳокмаларнинг асосий мавзусига айланган эри томонидан таҳқирланган самарқандлик аёлга 2 хонали уй ажратилади. Бу ҳақида Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сайёра Жумаева Самарқанд вилояти матбуот уйида ўтказилган брифингда маълум қилди.

Ҳозирда бу оилани сақлаб қолиш ёки уларни яраштириш ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Чунки, мавжуд вазият бунга имкон бермайди. 

Аксинча, вилоят ҳокимлиги унга икки хонали уй ажратмоқчи. Саломатлиги яхшиланганидан кейин Мустаҳкамни иш билан таъминлаш чорасини кўрамиз”, дейди С. Жумаева.

Самарқанд шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи Дамир Султонов ҳам мазкур ҳолат юзасидан маълумот бериб, хотинига нисбатан зўравонлик қилган Ш.Каримовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Жиноят иши қўзғатишга асос бўлган Жиноят кодекси моддалари бўйича ҳам турли фикрлар билдирилмоқда. Бу фикрларга жавобан шуни айтмоқчиманки, биз жиноят ишини дастлабки тўпланган терговолди ҳужжатларига асосан 105-модда билан қўзғатганмиз. Ҳозирда жабрланувчи ва гумон қилинувчини, гувоҳларни сўроқ қиляпмиз. 

Экспертиза хулосалари олинган. Барча кўрсатма ва важлар текширилмоқда. Иш бўйича аниқланган ҳолатларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмайди ва бу жиноят ишига қўшиб борилади. Айни пайтда иш тергов жараёнида бўлгани, тергов сири деган тушунчалар борлиги сабабли барча ҳолатларни ошкор эта олмаймиз”, дея қўшимча қилган Д. Султонов.

Теги :
Jamiyat