$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

2022 йилда банклар томонидан 5 триллион сўмлик евробондлар чиқарилади

2022 йилда банклар томонидан 5 триллион сўмлик евробондлар чиқарилади

Келгуси йили банклар томонидан халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Ўзбекистон форумлар саройида тадбиркор ва ишбилармонлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда маълум қилди.

Шунингдек, давлат раҳбари банклар томонидан йиллик 8-10 фоиздан хорижий валютада 18 мингга яқин тадбиркорларга берилган кредит, валюта курсининг мунтазам ўсиши ҳисобига, қўшимча харажатларни юзага келтираётганига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

“Бу ҳақда мингдан ортиқ мурожаа́тлар келиб тушгани ҳам, ушбу масалалар тадбиркорликни ривожлантириш учун, оғир юк бўлиб турганини кўрсатмоқда” деди давлат раҳбари. Шу боис, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базаси ва кредитларнинг мақбул фоиз ставкаларини шакллантириш бўйича, кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришимиз талаб этилади”.

Банкларнинг капиталини ошириш бўйича, қўшимча имкониятларни ишга солиш учун келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида, қўшимча 600 миллион доллар ажратилади. Бу маблағлар танлов асосида, ҳам давлат, ҳам хусусий банкларга жойлаштирилади. Қайси банк энг яхши бизнес режа, қайтими юқори ва энг кўп иш ўрни яратадиган лойиҳаларни тақдим қилса, ушбу маблағлар шу банкларга ажратилади.

Бундан ташқари, юқоридаги маблағларни жалб қилмоқчи бўлган банкнинг ўзи ҳам, ташқи ва ички молия бозорларидан камида 30 фоиз қўшимча ресурслар жалб қилади.

“Бу ҳам ўз навбатида, тадбиркорларимиз учун қулай шароитлар тақдим этади ва банк тизимида биз учун ниҳоятда керак бўлган, соғлом рақобат пайдо бўлади”, – таъкидлади Президент.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot