$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Пандемияни жиловлашда жасорат кўрсатган фидойилар тақдирланади

Тадбиркорларга кислород концентраторларини олиб киришда енгилликлар берилади. Президент йиғилиш ўтказди Шавкат Мирзиёев

Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбир аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

"Шу ўринда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди. Бугун коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, юртимизда инфекцияни жиловлашда улкан жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим", – деди давлатимиз раҳбари.

Теги :
Жамият