$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Пандемия даврида боғчаларнинг ишлаш тартиби белгиланди

Пандемия даврида боғчаларнинг ишлаш тартиби белгиланди

«COVID-19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар» Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

Мазкур ҳужжат COVID-19 инфекцияси тарқалиш хавфи билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазиятда, тури, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг иш фаолиятига нисбатан татбиқ этилади.

Ҳужжатга кўра, МТТга болаларни қабул қилиш вақтида қуйидаги асосий қоидаларга риоя этиш муҳим ҳисобланади:

тарбияланувчини олиб келувчи ва олиб кетувчи шахс ва тарбияланувчилар МТТга тиббий ниқоб тартибига риоя этган ҳолда боради;

тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларга МТТ ҳудудига кириши тақиқланади;

тарбияланувчини МТТнинг масъул ходими қабул қилиб олади ҳамда тиббий ходим томонидан “эрталабки фильтр” ўтказилади ва кўрсаткичлар махсус журналга қайд қилинади;

тарбияланувчи “эрталабки фильтр”дан ўтгандан кейин гуруҳга киришдан олдин тиббий ниқобни ечади, кийим ва пойафзалини алмаштиради, сўнгра МТТ ходими назорати остида 20 сониядан кам бўлмаган муддатда қўлларини совун билан яхшилаб ювади;

МТТда тарбияланувчиларнинг тана ҳарорати камида 2 марта (МТТга келганда ва уйга қайтишдан олдин) ва эҳтиёж бўлганда ўлчанади.

Шунингдек, ҳужжатда тарбияланувчиларни хавфсиз таълим олиши ва тарбияланишини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳам белгиланган.

Жумладан, ўйинларни ўтказишда тарбияланувчилар гуруҳи ўзаро муносабатларни чеклаш орқали 2-3 боладан иборат кичик гуруҳларга бўлинади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли Фармонига кўра, техник ҳужжатлар жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради.

Теги :
Jamiyat