$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штабида ўзгариш

Хабарингиз бор, ЖЧ-2022 саралаш босқичи беллашувларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини олиб бориш учун кеча Дубай шаҳрига етиб борди.

Йиғин аввалида Вадим Абрамовнинг мураббийлар штаби таркибида ўзгариш юз берди. Ўзбек футболи ихлосмандларига таниш бўлган Антонио Сариоглоу эндиликда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида миллий жамоамизда фаолият олиб боради. 

Маълумот ўрнида, ушбу мураббий 2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон МТЖ футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги бўйича Эктор Куперга ёрдамлашган. Бунга қадар у Миср терма жамоаси ҳамда Грециянинг «Арис», «Верия» ва «Ираклис» клубларида фаолият юритган.

Шунингдек, Тимур Кападзенинг асосий эътибори Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳамда янги ташкил этилаётган «Олимпик» клубига қаратилиши сабаб, унинг ўрнига МТЖ ёрдамчи мураббийи сифатида Виктор Тишенко тайинланди. Россиялик мутахассис узоқ йиллик мураббийлик фаолияти давомида «Ақтобе», «Нефтчи-Фарғона», «Лада-Толятти», «Черноморетс», «Сочи-04» каби бир қатор клубларида иш олиб борган.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият