$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда яхши яшашга ҳаракат бошланмоқда

Пойтахт рейдлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан саноат корхоналарида рейд тадбирлари бошланди. 

"Салар", "Бектемир" ва "Бўзсув" 

Унга кўра, вазирлик томонидан ташкил қилинган махсус гуруҳ Тошкент шаҳрининг “Салар”, “Бектемир” ва “Бўзсув” оқова тозалаш иншоотларига боғланган канализация тармоқларига ишлаб чиқариш оқова сувлари чиқараётган саноат корхоналарида экологик мониторинг ўтказмоқда. 

140 та корхона қамраб олинган 

Мониторинг Тошкент шаҳридаги 140 та саноат корхоналарини қамраб олади. Унда корхоналарнинг сув ва сувдан фойдаланиш билан боғлиқ қонунчиликка қанчалик амал қилаётгани, оқова сувларни канализацияга оқизиб юборишдан олдин зарарсизлантирилиши ва тозаланиши текширилмоқда. 

Меъёр талаблари ўрганилади 

Шунингдек, корхоналар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, мавжуд локал оқова сув тозалаш иншоотлари ҳолати, тозалаш самарадорлиги ва белгиланган меъёрларга риоя этилгани назорат қилинади. 

1 ойлик мониторинг 

Маълум бўлишича, мониторинг 1 мартгача давом этади. Бундан мақсад эса экология, хусусан, сув ва атмосфера ҳавосининг ифлосланиши йўл қўймаслик ҳамда аҳолининг бу борадаги мурожаатларини ижобий ҳал қилишга қаратилган. 

Ноқонуний иншоотлар демонтажи 

Шунингдек, Тошкент шаҳри ҳокимлиги йўлларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш, соғлом турмуш тарзи, фаол ҳордиқ чиқариш ва дам олиши учун шарт-шароит яратиш бўйича ишлар доирасида жойларда пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлигини таҳлил қилган эди. Унга кўра, шаҳар кўчаларида жойлашган тартибсиз, ягона услубсиз ва кўп ҳолларда тегишли шаҳар хизматлари томонидан бериладиган рухсатномаларсиз қурилган бинолар аҳоли учун хавфли ҳамда ноқулай деган қарорга келинган. Ҳолат юзасидан эса аҳолининг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш мақсадида ушбу иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланган.