$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Молдова президентлигига аёл киши сайланди

Гарвард битирувчиси Молдова президенти бўлди

Молдова собиқ бош вазири, «Действие и солидарность» партияси етакчиси Майя Санду 15 ноябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг 2-турида амалдаги президент Игор Додонни ортда қолдирди.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этган малумотларга кўра, Майя Санду 57,7%, Игор Додон эса 42,2% овоз тўплаган.

Шунингдек, Кремль Владимир Путиннинг Молдованинг янги лидерига йўллаган табригини эълон қилди.

Маълумот учун, 48 ёшли бўлажак президент мамлакат шимолидаги Рисипень қишлоғида туғилган. Дастлаб иқтисодий йўналишдаги академия ва президент ҳузуридаги давлат бошқаруви акадеимясида, кейинчалик Гарвард университети қошидаги давлат бошқаруви мактабида таҳсил олган.