$
 10670.00
-9.05
 12507.37
-18.09
 146.84
0.18
weather
+32
Кечаси   +12°

Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн. доза Moderna вакцинаси олиб келинмоқда

Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн. доза Moderna вакцинаси олиб келинмоқда

 Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабарига кўра, 29 июль куни Ўзбекистонга АҚШдан 3 млн. доза Moderna вакцинаси олиб келинмоқда. Ушбу вакциналар “COVAX” дастури орқали АҚШ томонидан бепул тақдим этиляпти.

Pfizer ва BionTECH компанияларининг вакциналаридан фарқли равишда, Moderna вакцинасини одатдаги совутгич ҳароратида сақланиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу кейинчалик уларни Ўзбекистоннинг ҳудудлари бўйлаб тарқатиш ишини осонлаштиради.

Ушбу вакцина 94%гача самарадорликка эришган бўлиб, эмланиш бир ойлик фарқ билан 2 марта амалга оширилади.

Теги :
Жамият