$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Ягона банк коди – МФО банк ва мижоз манфаатига хизмат қилади

mkbank-mfo

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 5 майдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалага ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ижроси доирасида Микрокредитбанк томонидан рақамлашган замонавий банк бизнеси ва хизматлари жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, мижозларга сифатли ва замонавий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида, хорижий консалтинг компанияси “PricewaterhousCoopers“ билан ҳамкорликда банк стратегия ишлаб чиқилди. Унда банкнинг технологик инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда банк операцияларини марказлашган ҳолда амалга ошириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бунда банкнинг барча бизнес жараёнлари ва хизматлари мижозлар манфаатига йўналтирилган бўлиши асосий мақсад қилинган. Шу асосда жорий қилинган ягона МФО технологияси бир вақтнинг ўзида мижоз ва банк учун қатор афзалликларга эгалиги билан аҳамиятлидир.

Айни пайтда Микрокредитбанк тасарруфидаги 20 та Банк хизматлари офиси, 119 та Банк хизматлари марказлари ягона МФОга ўтиш жараёнларини муваффақиятли якунига етказилди.

Бунда, Марказий банк томонидан ҳар бир БХМ, БХО лар учун берилган локал кодлари эвазига банкнинг банк марказлари сони жами 139 тага ажратилиб, ҳар бир БХМ (БХО)лар даромад харажатлари алохида баланс куринишга келтирилди.

Операцион харажатларни камайтириш нуқтаий назаридан “Микрокркедитбанк” АТБ тизимида зарарда ишлаётган БХМ (БХО) лар фаолиятини тугатишда ортиқча харажатларсиз амалга ошириш имконияти ҳам яратилган.

Бундан ташқари масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали мижоз банкнинг исталган бўлимидан очилган ўз ҳисобрақамларини эркин тасарруф қилиш имкониятига эга булади, мижоз банкнинг бир бўлимидан исталган бошқа бўлимига ўтганида унинг ҳисобрақамлари ўзгармайди, фақат мижоз ўтган ҳудуд ҳодимларига унинг ҳисобрақамлари билан ишлаш ваколати берилади. 

Шунингдек, мижоз банкнинг бир ҳудуддаги шоҳобчасида бошлаган жараённи (масалан, кредит олишда) ушбу банкнинг исталган бошқа ҳудуддаги бўлимларида давом этириш имкониятига эга бўлади.

Мижозлар томонидан бозор талабидан келиб чиқиб мижозларга қулай жойларда тезкорлик билан савдо нуқталари ташкил этиш, манзилини ўзгартириш ва қайта ташкил этиш имкониятини беради ҳамда банк трансформациясигача бўлган самарасиз тармоқланган бошқарув тизимидан юқори самарали марказлашган бошқарув тизимига ўтказилади.

Бир сўз билан айтганда, банкда Ягона МФО технологиясининг жорий қилиниши мижозлар учун максимал қулайлик яратилишига, хизмат кўрсатиш тезлиги ва сифатини янада оширишга хизмат қилади. 

Жўрабек Сагдуллаев,

Бухгалтерия ҳисоби департаменти директори. 

Реклама