$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори билан учрашув ўтказди

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти —ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 15 ноябрь куни Тошкентда ўтаётган Кичик ёшдаги болаларга тарбия ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси доирасида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон билан БМТ тизимидаги ушбу нуфузли институт ўртасидаги конструктив ва самарали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Одри Азуле Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, болаларга тарбия ва таълим бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ҳамда улар, халқаро миқёсда солиштирилганда, энг самарали бўлаётганини таъкидлади.

Бош директор мактабгача таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган Тошкент халқаро конференцияси муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Янги Мамлакат дастурини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг минтақавий марказини очишга, шунингдек, самарали ҳамкорлик доирасида қўшма ташаббус ва илғор лойиҳаларни илгари суриш бўйича янгиланган «йўл харитаси»ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.