$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан иқтисодиёт ва бошқарувдаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашди

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Унда мамлакатдаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу борадаги келгуси режалар кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари барча муҳим йўналишлардаги янгиланишларга тўхталар экан, иқтисодиёт устувор тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини таъминлаш, давлат бошқарувида трансформация жараёнларини, рақамлаштириш ва инвестицион жозибадорлик борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Сума Чакрабарти дунё иқтисодиётидаги мураккаб вазиятда Ўзбекистон томонидан кўрилаётган самарали чора-тадбирлар иқтисодий ислоҳотлар динамикасини таъминлаётганини таъкидлаб, бу соҳадаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янги босқичда давом эттиришни қўллаб-қувватлади.

Учрашувда кун тартибидаги бошқа муҳим йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.