$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Тоғли Қорабоғнинг қайтарилишини “тарихий адолатнинг тикланиши” деб атади

Шавкат Мирзиёев Тоғли Қорабоғнинг қайтарилишини “тарихий адолатнинг тикланиши” деб атади

Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 31 март куни Туркий Кенгашнинг видеоконференсия шаклида ўтказилган норасмий саммитида Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни Тоғли Қорабоғдаги ғалаба билан қутлади.

“Фурсатдан фойдаланиб, Озарбайжон президенти ҳурматли Илҳом Гейдарович Алиев ва озарбайжон халқини, Тоғли Қорабоғ ҳудудини қайтариб, тарихий адолатни тиклаш йўлидаги ғалабаси билан яна бир бор табриклайман”, деди Ўзбекистон раҳбари.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Тоғли Қорабоғ заминидаги кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр эканини ҳам билдириб ўтди.