$
 12447.35
86.49
 14545.97
66.46
 146.08
0.42
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга боради

Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 26-27 декабрь кунлари МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

«Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.

Теги :
Jamiyat