$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар ҳам Биринчи президент хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Маросимда Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи президентнинг мамлакат манфаати йўлидаги тарихий ишлари, олижаноб хислатлари ёдга олинди.

Давлат раҳбари мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш ишларининг бориши билан танишди. Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Теги :
Жамият