$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёевнинг Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга самимий саломи ва энг эзгу тилакларини йўллади.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 14-15 июль кунлари Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамда 20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга расмий ташрифида, шунингдек, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги учрашувларда эришилган олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Барча устувор йўналишлардаги ҳамкорлик анча фаоллашгани катта мамнуният билан қайд этилди. Савдо ҳажми ошмоқда, саноат, энергетикада кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, самарали ҳудудлараро алоқалар ривожланмоқда, маданий-гуманитар алмашинув дастурлари рўёбга чиқарилмоқда.

Парламентлараро мулоқот, шу жумладан Марказий Осиё минтақасида янги даражага кўтарилгани таъкидланди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон Президенти ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси яқинлашиб келаётган Янги йил билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилакларини билдирдилар.

Теги :
Jamiyat