$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Яна мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтариляпти

Яна мингга яқин ўзбекистонлик Ватанга қайтариляпти

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабининг хабар беришича, Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур масала ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт ваизрлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Республика махсус комиссиясига киритилган.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 10 август маҳаллий вақт билан соат 13:20 да 918 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган поезд “Первомайская” стансиясидан Ўзбекистонга жўнаб кетган.

Улар Ватанга қайтиб келгач Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинга олинишади.

Ҳозирда Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини тезроқ Ватанга қайтариш мақсадида Россиянинг турли ҳудудларидан рейсларни кўпайтириш, рейслар, жумладан, темир йўл рейсларининг йўналиши ва турларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Теги :
Jamiyat