$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қўқондаги “исириқ” машмашаси. Воқеалар ривожи қандай бошланди?

Куни кеча, 18 август куни ижтимоий тармоқларда тозалик ходимларининг Қўқон шаҳри кўчаларини исириқ билан «дезинфекция» қилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар ҳолатга ўзича ёндашиб, муносабат билдира бошлашди.

Расмий муносабат билдирилмагунича тармоқ фойдаланувчилари бунинг сабаби ва мақсади ҳақида ўз тахминларини билдиришда давом этишди.

Ҳазиллашишган экан

Қўқон шаҳар ҳокимлигига кўра “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олиш давомида маиший чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида шундай қилишган. “бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетишган”

Ҳокимлик, уларнинг бу хатти-ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаяпти.

Теги :
Jamiyat