$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Микроқарзнинг максимал суммаси 100 миллион сўмгача оширилди

Микроқарз Mikroqarz

2023 йилнинг 26 декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди. Бугун ушбу лойиҳа иккинчи ўқишда қайта кўриб чиқилди.

Иккинчи муҳокама

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган мажлисда кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ва аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. 

Сўндириш тизими

Бунда, Фуқаролик кодексига жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан микроқарз ёки кредитлар бўйича амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаса, қарз мажбуриятларини ҳам мутаносиб равишда сўндириш тартиби белгиланади. 

Қўшимча ва ўзгариш

Бундан ташқари, "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунга шу турда ҳисобланган микроқарз беришнинг энг юқори суммасини 50 млн. сўмдан 100 млн. сўмгача оширишни назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда. 

Суд таъсири

Шунингдек, кредит бўйича қарздорликни ва ҳисобланган фоизларни ундириш ҳақида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредит бўйича фоизлар, шу қаторида неустойка ҳисобланиши тўхтатилишига оид ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

Мажлис давомида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берган.