$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент метрополитени бекатларидан бири вақтинча ёпилади

Фото: Gazeta.uz Фото: Gazeta.uz

«Тошкент метрополитени»нинг «Ерусти ҳалқа йўли»даги 7-бекат (Қўйлиқ) 10 ноябрдан йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Бу ҳақда метрополитен ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қурилиш конструкцияларининг бетон ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан 7-бекат (Қўйлиқ) 10 ноябрь куни соат 21:00 дан йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

11 ноябрдан эса «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилади.