$
 10500.81
27.61
 12682.88
-113.28
 142.66
1.37
weather
+4
Кечаси   -5°

Бектемир Мелиқўзиев собиқ жаҳон чемпионига қарши рингга чиқади

Бектемир Мелиқўзиев собиқ жаҳон чемпионига қарши рингга чиқади Бектемир Мелиқўзиев

Gosport.uz нашрининг хабар беришича, профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) 30 январь куни собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвга (34-4-1, 29 КО) қарши рингга кўтарилади. 

Манбага кўра, жанг Россия пойтахти Москва шаҳрида 70 минг томошабинни сиғдира оладиган «Лужники» футбол стадионида бўлиб ўтади.

Сергей Ковалёв сўнгги марта 2019 йилда Канело Альваресга қарши рингга кўтарилган ва 11 раундда нокаутга учраганди. Сўнгги марта у 2019 йилнинг августида жаҳон чемпионлик камарини ҳимоя қилган. У ярим оғир (-79,34 кг) вазн тоифасида 13 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шуларнинг бештасида бир йўла учта камар WBA, IBF ва WBO чемпионлик камарларини қўлга киритган.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият